САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-07-21 17:00:00 / Янгиликлар
🔸Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, фуқароларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш ҳамда очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Учқудуқ туманида сайёр қабуллар мунтазам ташкил этилмоқда.
🔻Навбатдаги сайёр қабул Учқудуқ туман Мажбурий ижро бюроси бўлими бошлиғи Азизбек Жўраев томонидан “Дўстлик” маҳалласи фуқаролари учун ўтказилди.
🔺Қабул давомида фуқароларнинг автотранспорт воситаларига қўйилган чекловларни бекор қилиш, алимент ундируви, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда ижро иши юритувига оид бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, атрофлича кўриб чиқилди.
🔹Ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, жойида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ва назоратга олинди.
