Ўзбекистон–Беларус: стратегик шерикликни янгиб осқичга олиб чиққан ташриф
2026-07-09 10:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига 2026 йил 8–9 июль кунлари амалга оширган расмий ташрифи иккидавлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янгибосқичга кўтариш йўлидаги муҳим сиёсийвоқеалардан бири бўлди. Мазкур ташриф нафақатўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, балки савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция, ҳудудларароҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқаларникенгайтириш учун ҳам янги имкониятлар яратди.
Минск шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадагимузокараларда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ваБеларусь ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устуворйўналишларини атрофлича муҳокама қилдилар. Айниқса, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, тўқимачилик ҳамдаюқори қўшилган қийматга эга қўшма ишлаб чиқаришлойиҳаларини кенгайтириш масалаларига алоҳидаэътибор қаратилди.
Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидастратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилганмуҳим ҳужжатлар тўпламини имзолашрежалаштирилгани ҳам муносабатларнинг янгибосқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Бу эсамамлакатлар ўртасидаги ишонч, ўзаро манфаат ва узоқмуддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосинияратади.
Расмий ташриф арафасида Ўзбекистон–Беларус ҳудудлараро форумининг учинчи йиғилишиўтказилиши ҳам амалий ҳамкорликни кенгайтиришгахизмат қилди. Форумда икки мамлакат ҳудудлари, ишбилармон доиралари ва саноат корхоналариўртасида янги инвестиция лойиҳалари ва кооперация алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокамаэтилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатидаўзаро манфаатли, очиқ ва прагматик ҳамкорликтамойили устувор аҳамият касб этмоқда. Беларусь билан муносабатларнинг изчил ривожланиши ҳамайнан ана шу ташқи сиёсатнинг амалий ифодасидир. Мамлакатлар саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалигитехникаси ишлаб чиқариш, логистика, таълим ваинновациялар соҳасида катта салоҳиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига ташрифи икки давлат ўртасидагидўстлик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш, халқлар фаровонлигига хизмат қиладиган қўшмадастурларни амалга ошириш ҳамда стратегикшериклик муносабатларини янги мазмун билан бойитишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Бу ташриф натижалари яқин истиқболда савдо айланмасиўсиши, қўшма инвестиция лойиҳалари сони кўпайишива икки мамлакат ўртасидаги кўп қирралиҳамкорликнинг янада жадал ривожланишига хизматқилиши шубҳасиз.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман
Кенгаши котибият мудири М.Камолова
