❗️ Коррупсияга оид хавф-хатарлар харитаси юритилади
2026-06-25 17:15:00 / Янгиликлар
📜 “Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risida”gi Qonunga kiritilgan qo‘shimchalarga ko‘ra, davlat органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупсия даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупсияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади.
📑 Хавф-хатарлар харитаси қуйидагилар асосида шакллантирилади:
🔹 коррупсияга оид жиноятчилик статистикаси;
🔹 коррупсияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили;
🔹 аҳолининг коррупсияга бўлган муносабати;
🔹 коррупсияга қарши курашиш бўйича сиёсатнинг самарадорлигига доир маълумотлар;
🔹 коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг ахбороти.
🏛 Коррупсияга оид хавф-хатарлар харитаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритилади.
🔎 Коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик натижасида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонунда белгиланган тартибда, ваколатли давлат органининг, манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд томонидан амалга оширилади.
⛔️ Ўзи меҳнат фаолиятини олиб бораётган давлат органида коррупсияга оид жиноят тўғрисида асосли хабар берган шахсга Коррупсияга қарши курашиш агентлигини олдиндан хабардор этмасдан 2 йил давомида интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.
