ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЯкорьЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ЯНГИ ТИЗИМ АСОСИДА ИЖАРАГА БЕРИШ ҲАМДА ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТЎЛОВЛАРНИ УНДИРИШГА ҚАРАТИЛГАН НАВБАТДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2026-06-22 13:40:00 / Янгиликлар
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг ва бозор тамойилларига асосланган тартибини кенг жорий қилиш, ижарага олувчиларнинг экинларини жойлаштиришдаги мустақиллигини таъминлаш ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга қаратилган ислоҳотлар қўламини янада кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
68-сонли Фармони қабул қилинди.
Жумладан, ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида, ҳар бир такрорий савдода сотилмаган лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорига (ер участкасини ауцион савдоларига чиқариш харажатларидан кам бўлмаган миқдорига) қадар пасайтирилади;
биринчи ауцион савдоси тегишли ер участкаси ҳақидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда ва такрорий савдолар бир кун муддатда ўтказилади;
Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиб олиш ҳамда тўловларни ундириш бўйича, 2022-йил 1-январдан 2023-йил 15-апрелга қадар очиқ электрон танловлар орқали 1 456 та юридик шахсга ижарага берилган 80 816 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар ёки ижарага олиш ҳуқуқини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловлардан муддати ўтган қарздорлик суммаси ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараваридан ортиқ бўлса, жами тўланадиган тўловни бирйўла 20 фоиз чегирма билан ёки уч йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан ушбу суммани ер участкаси норматив қийматининг тўрт бараварига тенг миқдорда тўлаш имконияти берилди.
Шу билан бирга, туман ҳокимликалари тасарруфида бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер сифатида ҳисобга олинган санадан бошлаб ўн кун муддатда ауцион савдоларига чиқарилмаган тақдирда, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан автоматик тарзда ауцион савдоларига чиқарилиши қайд этилди.
Акмал Агзамов - “Электрон онлайн-ауционларни ташкил этиш” АЖ Навоий вилояти ҳудудий вакили
