КУН ТАРТИБИДА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ МАСАЛАСИ
2026-05-15 16:05:00 / Матбуот анжуманлари
🔻Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан тасдиқланган назорат-режанинг тегишли бандига асосан Учқудуқ туман ҳокимлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.
🔹Тадбирда Учқудуқ туман ҳокимлиги ходимлари, давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларива ОАВ вакиллари иштирок этди.
🔸Тадбир давомида туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Лазиз Гадоев томонидан мурожаатлар билан ишлаш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
