УЧҚУДУҚ ТУМАНИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН СТАТИСТИК ВА БОШҚА АХБОРОТЛАР
2026-06-05 18:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-58-сонли қарорининг 12-иловасига мувофиқ, Навоий вилояти ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шарти билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг тоифасини ўзгартириш масалалари белгиланган.
Ушбу қарорга асосан, Учқудуқ туманида қуйидаги ер майдонлари инвестиция лойиҳаларини жалб этиш шарти билан тоифасини ўзгартириш таклиф этилмоқда:
Таклиф этилаётган ер майдонлари (статистик маълумот):
1. “Жузқудуқ” овули – 73 гектар.
2. “Боздун” ОФЙ ҳудуди – 11,7 гектар майдонда қум - шағал қазиб олишни ташкил этиш лойиҳаси.
3. “Алтинтау” -3 ҳудуди – 43,2 гектар майдонда каолинни қазиб олиш, қайта ишлаш ва бойитиш лойиҳаси.
4. “Алтинтау” -3 ҳудуди (иккинчи участка) да – 16 гектар майдонда “феруза” тошларини қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси.
5. Жанубий Қирққудуқ ҳудуди – 0,5 гектар майдонда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш лойиҳаси.
6. Кокпатас-2 ҳудуди – 7 гектар майдонда кварц қазиб олиш лойиҳаси
Жами таклиф этилаётган ер майдони: 151,4 гектар.
Бугунги кунга келиб, Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан мазкур ер майдонларининг тоифасини ўзгартириш юзасидан тегишли ҳукумат комиссиясига расмий таклифлар киритилди.
Шунингдек, ушбу жараён доирасида:
-ер майдонларининг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари ўрганилмоқда;
-инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинмоқда;
-инфратузилма билан таъминлаш ҳолати баҳоланмоқда.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирган тадбиркорлар бўйича:
-манзилли рўйхат шакллантирилмоқда;
-лойиҳа таклифлари йиғилмоқда;
-инвестицион ҳамкорлик йўналишлари аниқланмоқда.
Мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида:
1. Янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
2. Қўшимча иш ўринлари яратилади;
3. Ҳудуд иқтисодий салоҳияти ошади;
4. Инфратузилма ва ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо бўлими.
