СЕССИЯ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
2026-05-25 18:40:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор корхона-ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини Кенгаш раиси Умрбек Салимов олиб борди. Шу жумладан мажлисда туман ҳокими Учқун Елмуратов ҳам иштирок этди.
Депутатлар кун тартибида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, шу жумладан, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш,
Учқудуқ туман солиқ инспекциясининг 2026-йил биринчи чорагида Давлат буджети даромадлари ва туман маҳаллий буджети бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар ва 2026-йилда амалга оширилиши лозим бўлган режалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-22-сон Фармонининг ижроси тўғрисида, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги шу ва шунга ўхшаш муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
Мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ҳамраев, туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, Учқудуқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори У. Худойқулов ва бошқаларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан музокараларда Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати М.Абдикаримов, Л.Каримова, Г.Аллановалар сўзга чиқдилар.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси кун татибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
