ОЛИЙГОҲДАН БИЗНЕС САРИ
2026-05-21 18:45:00 / Янгиликлар

Ёш тадбиркорнинг 1,5 миллиард сўмлик йирик лойиҳаси фойдаланишга топширилиш арафасида
Учқудуқ туманида ҳам олий таълим муассасасини (ОТМ) тамомлаб, ўз бизнесини йўлга қўяётган шижоатли ёшлар талайгина .
Ана шундай фаол ёшлардан бири бошқараётган "Шарқ - шароби" МЧЖ айни кунларда аҳоли учун замонавий умумий овқатланиш шохобчасини фойдаланишга топшириш арафасида турибди.
"Шарқ - шароби" МЧЖ раҳбари ўз ғоясига ишониб, лойиҳага 1 миллиард сўм миқдоридаги шахсий маблағини йўналтирди.
Ушбу жасорат ва пухта ишланган бизнес-режа давлатнинг эътиборидан четда қолмади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш учун банк томонидан 500 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
Жами 1,5 миллиард сўмлик ушбу инвестиция эвазига қисқа муддатда замонавий архитектура ечимларига эга бўлган, шинам ва барча стандартларга жавоб берадиган умумий овқатланиш маскани қад ростлади.
Бугун Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратов мазкур бинога ташриф буюриб, ёш тадбиркор билан суҳбатлашди.
Ҳозирда жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган умумий овқатланиш маскани ёш тадбиркорнинг муҳим қадами, бу ўз навбатида тенгдошлари учун ҳақиқий мотивация намунаси эканлигини таъкидлади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
