“Китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди
2026-05-12 15:20:00 / Янгиликлар
"Қизилқум" маданият уйида ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида “Ёш китобхон оила” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маҳалларда танловга иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган оилалар дастлабки босқичда ўзаро куч синашдилар. Кейинги туман босқичида “Менинг маҳаллам – менинг фахрим!”, савол-жавоб ва асарни саҳнада жонлантириш шартларида беллашувлар қизғин ва муросасиз асосда кечди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Навоий” маҳалласидан Илҳомовлар оиласи фахрли – биринчи, “Мустақиллик” маҳалласидан Рўзиевлар оиласи иккинчи ўринни қўлга киритиб диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Барча шартларда уйғунлик ва мукаммаллик кўрсатиб, билимли, китобхон оила сифатида эътироф этилган Илҳомовлар оиласи танловнинг вилоят бомқичида Учқудуқ тумани шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

