АМАЛИЙ УСЛУБИЙ ЁРДАМ
2026-05-06 09:00:00 / Янгиликлар
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи мутахассислари — пулмонолог, тиббиёт фанлари номзоди Таджиходжаева Ю. Х., терапевт Иманкулова ДЖ. А. ҳамда кардиолог Мирбайзаев А. А. амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий вилоятининг Учқуқуқ ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида мутахассислар беморларни чуқур кўрикдан ўтказиб, уларнинг ҳозирги соғлиқ ҳолатини баҳоладилар ҳамда даволаш жараёнларини замонавий клиник тавсиялар асосида такомиллаштирдилар.
Шунингдек, пулмонолог, т.ф.н. Таджиходжаева Ю. Х. томонидан “Интерстисиал ўпка касалликлари” мавзусида маъруза ўқилди. Маъруза давомида мазкур касалликларни ташхислаш ва даволашнинг долзарб жиҳатлари атрофлича ёритилди. Хусусан, эрта ташхис қўйишнинг аҳамияти, спирометрия текширувининг ўрни ҳамда ҳар бир беморнинг индивидуал клиник хусусиятларидан келиб чиқиб даволаш усулларини танлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маъруза якунида қизғин савол-жавоб ва мунозаралар ташкил этилди. Унда шифокорлар ўз амалий тажрибалари билан ўртоқлашиб, мураккаб клиник ҳолатлар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

