Очиқ эшиклар куни
2026-05-05 11:35:00 / Янгиликлар
Бугун Учқудуқ туман 2-сон техникумида “Касб ва меҳнат куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Нурладин Муратов ҳамда Нафиса Нажмиддинова иштирок этиб, сўзга чиқдилар. Улар ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбир давомида:
меҳмонлар техникум фаолияти билан яқиндан танишдилар
ўқувчилар томонидан тайёрланган касбий кўргазмаларни томоша қилдилар
амалий машғулотлар ва намойишларда иштирок этдилар
Шунингдек, малакали устоз ва мутахассислар билан мулоқот қилдилар.
Тадбир давомида соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устозлар меҳнати ҳам эътироф этилди.

