ЧОРВАЧИЛИКДА САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
2026-04-22 12:00:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда 18-апрелдан 18-майгача чорвачилик фермер хўжаликларида "Санитария, гигиена ва дезинфекция ойлиги" деб эълон қилинди. Мазкур тадбир чорва моллари орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Учқудуқ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дўстмурод Астанов раҳбарлигида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда дунёда экологик мувозанат ва иқлим ўзгариши натижасида чорва ҳайвонлари орасида турли янги касалликлар юзага келмоқда. Хусусан, хорижий давлатларда чорва моллари ўртасида оқсил (яшур) касаллиги тарқалиш хавфи тобора ортиб бораётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Таъкидландики, жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотига кўра, 2025–2026 йилларда 48 та давлатда ушбу касалликнинг янги “САТ” типлари қайд этилганл. Амалда қўлланилаётган вакциналар бу типларга қарши тўлиқ ҳимоя қилмаслиги инобатга олинган ҳолда касаллик тарқалишининг олдини олишда барча фермер ва чорвадорларнинг масъулияти ва фаол иштироки ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!
Хўжалик ва фермаларда ветеринария-санитария тартибларига қатъий риоя қилиш;
*кириш жойларида дезинфекция воситаларини ташкил этиш;
*бегона шахслар ва транспорт воситаларининг киришини чеклаш;
*ҳайвонларни сақлашда зоогигиеник талабларга амал қилиш;
*сифатли озуқа ва тоза сув билан таъминлаш;
*ҳудудни доимий тозаликда сақлаш;
*зарарли жониворларга қарши курашиш зарур.
Бундан ташқари ҳозирги кунда туманимизда қрим конго геморрагик иситмаси касалиги, қутири, бруцеллиоз нодулярни дерматит, куйдирги касалликларига қарши ҳамда дезинфекция ва дератизация профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Бу каби муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга оширишда Сиз ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни сифатли ва жадал ташкил этишингиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Учқудуқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими.

