Она сути топилмас неъмат!
2026-04-20 11:35:00 / Янгиликлар
Ислом шариати она сутини боланинг ҳақларидан бири деб ҳисоблайди. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилган:
«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» (Бақара сураси, 233-оят).
Маълумки, боланинг турли касалликларга қарши курашувчи иммунитет тизими икки ёшга келиб ривожлана бошлайди. Икки ёшгача боланинг организми она сутида мавжуд озуқ моддаларга, яъни антитанача ва ферментларга муҳтож. Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатининг икки йил қилиб белгилашини бугунги кунда тадқиқотчилар кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилишмоқда.
Олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида, она сути билан озиқланган чақалоқларда кўриш ҳамда иммунитет тизими сунъий аралашмалар билан озиқланган болаларникига қараганда тезроқ ривожланиши маълум бўлди. Бундан ташқари, уларнинг ақлий салоҳияти бошқа болаларникига қараганда эрта ривожланиши аниқланган. Кентукки университети профессори Жеймс Aндерсон «Болани она сути билан боқиш нафақат унинг соғлиғига, балки ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади» деган хулосага келди. У «American Journal of Clinical Nutrition» журналида она сути билан озиқланган болаларнинг ақлий салоҳият даражаси сунъий сут билан озиқланганларникига қараганда 5 балл юқори эканини қайд этган.
Кўкрак сути сунъий сутга қараганда осон ҳазм бўлади. Ундаги оқсил таркибида сутнинг енгил ҳазм бўлишига ёрдам берувчи алоҳида модда – (В-лактоза) мавжуд бўлиб, у шифокор ва мутахассисларни ҳам ҳайратга солади. Сунъий озуқа таркиби қанчалик бойитилмасин, барибир яхши ҳазм бўлишда она сутига етолмайди. Ҳатто баъзи моддалар она сутидаги миқдордан етти маротаба орттирилганда ҳам қониқарли натижа олинмаган.
Эътиборли жиҳати, она сути турли микроблардан холи бўлади. Шунингдек, пишириш ва иситишни талаб қилмайди. Афсуски, орамизда қадди-қомати бузилмаслиги учун ва бошқа бир қанча ўринсиз сабабларга кўра боласини сунъий сут билан озиқлантирётган оналар ҳам талайгина. Шу ўринда бир ҳадисни келтириб ўтсак:
Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандини кўкрак сути билан эмизган она Аллоҳ таолонинг ажр ва савобига эга бўлади. Аммо шундай оналар ҳам борки, ўзлари истасалар ҳам соғлиғидаги муаммолар ёки сутининг озлиги сабабли сунъий сутдан фойдаланишга мажбур бўлишади. Шундай вазиятларда эмизикли аёлларга баъзи тавсиялар берилади. Бу тавсиялардан бири қора седана истеъмол қилишдир. Қора седана эмизикли аёлларда сутнинг кўпайишига ёрдам беради.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Тўрақулова Одинахон
