Учқудуқда ёшлар куни
2026-04-16 16:10:00 / Янгиликлар
Жорий йил 24 феврал куни давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланди. Мазкур ташаббус ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учқудуқ тумани ҳокими Учқун Елмуратов ҳамда масъул раҳбарлар томонидан жойларда ёшлар билан учрашувлар тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Жумладан, туман ҳокимининг бугунги ташрифи доирасида “Абай” маҳалласида яшовчи Озодбек Хайриддинов сартарошлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 50 млн сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, металл панжаралар ҳамда турли уй-рўзғор буюмлари ясаш билан шуғулланаётган Зафаржон Баҳодиров ҳам ўз фаолиятини ривожлантириш учун кредит олиш бўйича кўмак сўради.
Ёшлар томонидан билдирилган ушбу таклиф ва мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
