Давлат активларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби соддалаштирилади
2026-04-13 10:15:00 / Янгиликлар
Қонун (ЎРҚ–1122-сон, 17.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, халқаро аҳамиятга молик автомобил йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объэктлари, жумладан жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича:
- бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-ауцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Президент билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
- давлат кўчмас мулк объэктини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мазкур объэкт эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ, агар мазкур объэктга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, ер участкасининг харидор томонидан мазкур объэкт бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг майдони юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи базаси этиб белгиланди.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объэкти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади.
Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Муратбек Журумбаев,
“Електрон-онлайн ауционларни ташкил этиш” АЖ
Навоий вилояти ҳудудий вакили
