ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УСТУВОР МАСAЛА
2026-03-31 11:40:00 / Янгиликлар
Бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, имконият ва салоҳиятларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бутун юртимизда бўлгани каби бу борада Учқудуқ туманида ҳам ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Ҳозирда Учқудуқ туманида 8339 нафар 14-30 ёшдаги йигит-қиз бўлиб, 2025 йил давомида улар билан олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, барча йўналишларда, хусусан, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлашга қаратилган зарур ишлар олиб борилди.
2025 йилнинг ноябр-декабр ойларида ишсиз ёшлар баланси шакллантирилди. Унга кўра ҳар бир маҳалла ва овул фуқаролар йиғини бўйича “Ёшлар бандлик дастур” лари ишлаб чиқилиб, ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилди. 121 нафар ишсиз ёшлар 13 нафар раҳбарга бириктириб, улар билан индивидуал ишлар олиб борилди. Ҳозирда жараёнда 22 нафар ёш қолмоқда.
Куни кеча туман ҳокими Учқун Елмуратов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда жараёнда қолаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. 16 нафари иштирок этиб, 4 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди.
Хусусан, “Дўстлик” маҳалласидан Зокиржон Хазратқуловга Шимолий кон бошқармасига йўлланма берилди, “Йўлчилар” овулидан Шалола Рўзиқулова ва “Навоий” маҳалласидан Муҳайё Абдуллаева хусусий секторга ишга жойлаштирилди. Йиғилиш давомида қолган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш” жамғармаси “Кўмак” лойиҳасидан Анвар Тўраевга 130 млн. сўм миқдорда ссуда ажратилди. “Абай” маҳалласи “КЕLАJАК” ёшлар марказида “Formula & Fluency” ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркор 5 та иш ўрни яратган. Мазкур ўқув марказида 200 нафардан ортиқ ёшлар чет тилларини ўрганмоқдалар.
“Ифтихор” маҳалласидан Гулчеҳра Баҳромова ҳам ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни мақсад қилган. Комиссия хулосасига кўра унга ҳам 130 млн. сўм ссуда ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳужжатлар республика марказий аппаратига тақдим этилган.
Учқудуқ туманида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилади. Бу ёшлар даромадини оширишга, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, пировардида ҳудуд тараққиётига хизмат қилади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
