ПАЙШАНБА – “ЁШЛАР КУНИ”: Учқудуқда қандай ўтказилмоқда?!
2026-03-26 20:05:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, 24 феврал куни Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувида илгари сурилган ташаббусга мувофиқ, ҳар пайшанба куни давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиб борилиши белгиланган эди.
Бугун мазкур йўналишда Учқудуқ туманида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда туман ҳокими У.Елмуратов, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар бошлиқлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.
Ўрганишлар натижасида аниқландики, жойларда раҳбарлар томонидан ёшлар билан ишлашда сусткашлик ва сансоларликка йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Асосий эътибор ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ишлар лозим даражада олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.
Бугун пайшанба - «Ёшлар куни»да Учқудуқ туманида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, аниқ натижага қаратилмаган кўплаб корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг фаолияти танқид қилинди. Ўзибўларчиликка йўл қўйган бир қанча мутасаддилар огоҳлантирилди.
Қуйидаги устувор вазифалар бергиланди:
Режа-график асосида пайшанба кунлари соҳага масъул раҳбарлар маҳаллалар, мактаблар ва техникумларга бориб, ўзларининг йўналишлари бўйича ёшларнинг муаммоларини шахсан эшитади ва уларни ҳал қилиш чораларини кўради.
Ёш тадбиркорлар, ўз ишини йўлга қўйишни режалаштираётган ёшларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратиш давом эттирилади.
Лойиҳа ташаббускорларини фаол қўллаб-қувватлаш ишлари қатъий назоратга олинади.
Ҳар пайшанба куни спорт мусобақалари, китобхонлик тадбирлари ва ёшларнинг ижодий салоҳиятини оширишга қаратилган кўрик-танловлар ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади.
Белилаб берилган устувор вазифалардан кўзланган мақсад — ёшлар муаммоларини маҳалланинг ўзида, "вертикал тизим" асосида тезкор ва самарали ҳал этишдан иборатдир.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
