УЧҚУДУҚДА НЕЧА НАФАР ЁШ ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДА?
2026-03-26 11:05:00 / Янгиликлар
Ёшлик ҳамма нарсага қодирликдир. Минг афсуски ана шу даврда кимдир билиб, кимдир билиб билмай жиноят кўчасига кириб қолади. Бугунги кунда Учқудуқ тумани ИИБ Пробация ҳисобида турганларнинг ёшлар
23 нафарини ёшлар ташкил қилади. Уларни келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида улар билан манзилли ишларни олиб бориб, уларни ижтимой мослаштириш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Учқудуқ тумани Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда маънавий ва маърифий тадбирларга жалб қилиб келинмоқда. Айниқса, назорат остидаги ёшлар ўртасида қизиқарли спорт беллашувларини ташкил этиш уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириб, соғлом турмуш тарзига қайтариш, спортга қизиқишларини янада оширишга имкон яратилмоқда. Минг афсуски шундай гул умрини бир дақиқалик кайф сафога алмаштирган пробация ҳисобида турган ёш томонидан битта гиёхвандлик моддадарини истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят содир этилишига йўл қўйилди. Ва ҳозирги кунда тузалиш йўлига кириб чин дилдан пушаймон бўлганлиги ўзига тўғри хулоса чиқарганлигини инобатга олиб март ойи давомида ЖИБ Учқудуқ туман суди томонидан 3 нафар ёшлар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Бекзод Каромиддинов
Учқудуқ тумани ИИБ ЖХХ Пробация
гуруҳи катта инспектори майор
