Сил касаллиги (туберкулёз) — сабаблари, аломатлари, даволаш ва олдини олиш
2026-03-24 15:25:00 / Янгиликлар
Сил касаллиги, туберкулёз (лот. туберcулум — дўмбоқча) — Мйcобаcтериум туберcулосис cомплех гуруҳи микобактериялари томонидан чақириладиган дунёда кенг тарқалган инфекцион касаллик. Бактерия одатда ўпкани шикастлайди. Касаллик нафақат саломатлик, балки ижтимоий ҳолатга ҳам боғлиқ: сил қўзғатувчисига иммунитети пасайган, тўйиб овқатланмайдиган, гигиена стандартларига риоя қилмайдиган ва камбағал ижтимоий шароитларда яшайдиган кишилар энг таъсирчандир. Бироқ, сил ёши ва жинсидан қатъий назар бутун аҳоли қатламига хавф туғдиради.
Ўлим ҳолатларининг юқорилиги (йилига тахминан 3 миллион киши) ва касалликнинг кенг тарқалганлигига нафақат ижтимоий омиллар, балки сил касаллигининг ҳеч қандай аломатларсиз (яширин) даври узоқ давом этиши ҳам таъсир кўрсатади. Бу давр уни даволаш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Инфекция мавжудлигини аниқлаш учун организм Манту синов реакциясига баҳоланади.
Эпидемиология
М. туберcулосис билан ер аҳолисининг учдан бир қисми инфекцияланган ва ҳар сонияда янги инфекция ҳолати содир бўлади деган тушунча бор. Бутун дунёда ҳар йили туберкулёз билан касалланадиган инсонлар улуши ўзгармайди ёки камаймайди. Бироқ аҳоли сонининг ошиши туфайли янги ҳолатларнинг мутлақ сони ошиб бормоқда.
2007-йилда асосан ривожланаётган мамлакатларда сурункали фаол туберкулёзнинг 13,7 миллион ҳоллари қайд қилиниши, 9,3 миллион янги касалланиш ҳоллари ва 1,8 миллион ўлим ҳоллари ҳисобланган. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда инсонлар туберкулёз билан тобора кўпроқ инфекцияланмоқда, чунки уларнинг иммун тизими иммуносупрессив препаратлар қабул қилиш натижасида заифлашиб бормоқда, айниқса ОИВ-инфекцияларда.
Сил касаллиги бутун дунё бўйлаб тенг равишда тарқалмаган. Кўпчилик осиё ва африка мамлакатлари аҳолисининг тахминан 80%да туберкулинли синов ижобий натижа беради. Солиштириш учун АҚШ аҳолиси орасида бу кўрсаткич 5-10% ни ташкил этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, 2015-йилда дунёда 10,4 миллионга яқин туберкулёз билан касалланиш ҳоллари қайд этилган. Улардан 5,9 миллиони (56%) эркакларга, 3,5 миллиони (34%) аёлларга ва 1,0 миллиони (10%) болаларга тўғри келди. ОИВ билан инфекцияланган беморлар 1,2 миллионни (11%) ташкил этди.
ЖССТ касаллик ҳақида берган маълумотлга кўра, 2015-йилда сил туфайли 1,4 миллион беморнинг ўлими қайд этилди, улар ичида 0,4 миллиони ОИВ билан алоқадор эди.
Туберкулёз билан касалланиш ноқулай шароит (стрессли ҳолатлар), шунингдек инсон организмининг индивидуал хусусиятлари (масалан қон гуруҳи ёки ёши) билан боғлиқ эканлиги қайд қилинган. Касалланганлар орасида 18-26 ёш гуруҳи доминантлик қилади.
Инсонни силга бўлган таъсирчанлигини оширадиган бир нечта омиллар мавжуд:
- Дунё бўйича энг аҳамиятлиси — ОИВ;
- Чекиш (айниқса кунига 20 тадан ортиқ сигарета) — касалланиш эҳтимолини 2-4 мартага оширади;
- Диабет.
Клиник шакллари
Кўпинча туберкулёз нафас олиш (асосан ўпка ва бронхлар) ва сийдик-таносил тизимини шикастлайди. Туберкуйлознинг суяк-бўғим шаклларида кўпинча умуртқа ва сон суякларининг шикастланиши учрайди. Шу сабабли касалликнинг икки тури ажратилади: ўпка ва ўпкадан ташқари.
Ўпка туберкулёзи
Ўпка туберкулёзи турли шаклларга эга бўлиши мумкин:
- Бирламчи туберкулёз комплекс (туберкулёзли пневмония ўчоғи + лимфангит, кўкс оралиғи лимфаденити);
- Туберкулёзли бронхоаденит, кўкрак ичи лимфа тугунларининг изоляцияланган лимфаденити.
Тарқалганлиги даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги сил турлари фарқланади:
- Латент (яширин);
- Диссеминацияланган;
- Милиар;
- Ўчоқли (чекланган);
- Инфилтратив;
- Каверноз;
- Фирброз-каверноз;
- Сирротик;
- Казеоз пневмония;
- Туберкулёма.
Камдан-кам ҳолларда плевра, ҳалқум, трахея туберкуйлози қайд қилинади.
Ўпкадан ташқари
Ўпкадан ташқари туберкулёз инсоннинг ҳар қандай органида локализацияланиши мумкин. Унинг қуйидаги шакллари фарқланади:
- Овқат ҳазм қилиш тизими — кўпинча ингичка ичакнинг дистал бўлими ва кўричак шикастланади;
- Сийдик-таносил тизими — буяк, сийдик йўллари, жинсий аъзолар шикастланиши;
- Марказий асаб тизими ва мия қобиқлари — орқа ва бош мия, бош миянинг қаттиқ қобиғи шикастланиши (туберкулёзли менингит);
- Суяк ва бўғимлар — кўинча умуртқа суяклари шикастланади;
- Тери ва кўз туберкуйлози.
Сил қўзғатувчиси
Касаллик инсон организми Мйcобаcтериум бактерияси ёки Кох таёқчаси билан инфекциялангандан сўнг ривожланади. Бу микроорганизмлар паст ҳароратларда ҳаётийлигини сақлаб қолади, ташқи муҳит таъсирларига ва юқори ҳароратга чидамли бўлади.
Кох таёқчаси ўта юқумли инфекция ҳисобланмайди, бироқ касалланган инфекция ташувчиси бактерияларни ташқи муҳитга тарқатади. Соғлом одам бу бактериялар билан касалланиши эҳтимоли жуда паст. Кўп ҳолларда силга чалинган бемор касалликнинг фаол бўлмаган шаклида касалхонага ётиши талаб қилинмайди ва унинг ҳаракатлари, ижтимоий фаолияти чекланмайди.
Сил билан касалланган киши билан доимий кундалик алоқада бўлиш, масалан оила шароитида, беморнинг соғлиги тўғрисида қайғуришдан ташқари қуйидагиларни ҳам талаб этади:
- Уйда гигиенага тўгри риоя қилиш;
- Бошқа оила аъзоларининг иммунитетини мустаҳкамлаш;
- Касалланишни эртароқ аниқлаш учун (агар юқган бўлса) тез-тез организмнинг Манту пробасига реакциясини аниқлаш.
Сабаблари ва юқиш йўллари
Сил касаллиги юқишининг асосий йўли — ҳаво-томчи йўллари саналади. Камроқ ҳолларда кундалик алоқалар ва трансплацентал юқиш ҳолатлари қайд этилади. Бактерия нафас олиш йўллари орқали организмга киради. Сўнг бронхлар шиллиқ қавати ва алвеолаларга ўтади ва қон орқали бутун танага тарқалади.
Инсон танаси учун Кох таёқчаси ёт микроорганизмдир. Одатда бундай бактериялар организмга тушса ва ривожлана бошласа, иммун ҳужайралари уларга ҳужум қилиб, кўпайиши ва ривожланишини олдини олади. Бироқ қуйидаги икки ҳолатда касаллик ривожланиши эҳтимоли мавжуд бўлади:
- Иммун тизими заифлашга, антитаналар ишлаб чиқарилиши бузилган, иммунитет танқислиги ҳолати мавжуд бўлса, тананинг мудофаа қобилияти бошқа касалликлар туфайли заифлашган ёки бошқа ижтимоий ёки ёш омили туфайли етарли даражада шаклланмаган бўлса;
- Касаллик қўзғатувчиси билан алоқа узоқ, узлуксиз бўлса, бацилла ташувчида касалликнинг очиқ шакли жараёни кечаётган бўлса ва тегишли даволаш чоралари қўлланилмаса.
Ўзига хос иммунитетни пасайтирувчи ва касаллик ривожланишига ҳисса қўшадиган омиллар орасида қуйидагилар ажратилади:
- Бронх-ўпка касалликларининг ривожланиши (масалан, сурункали бронхит) омили сифатида тамаки чекиш;
- Алкоголли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш;
- Гиёҳвандликнинг барча турлари;
- Нафас олиш тизими аъзоларида сурункали яллиғланиш жараёнлари мавжудлиги сабабли респиратор касалликларига мойиллик;
- Сурункали касалликлар, бошқа аъзо ва тўқималарда яллиғланиш ўчоқлари мавжудлиги;
- Қандли диабет, эндокрин касалликлар;
- Етарлича овқатланмаслик, овқатланиш рационида витаминларнинг етишмаслиги;
- Невротик бузилишлар, депрессив вазиятлар;
- Ҳомиладорлик даври;
- Салбий ижтимоий ва яшаш шароитлари.
Аломатлари
Одатда туберкулёз аста-секин намоён бўла бошлайди. Патоген бактериялар бемор организмида жуда узоқ вақт давомида ўзини ҳаиқда белги бермайди, кўпинча ўпка тўқималарида ривожланади ва кўпаяди.
Сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломатлар кузатилмайди. Дастлабки босқичдан сўнг касалликнинг яширин ёки латент даври келади, унда қуйидаги симптоматика кузатилиши мумкин:
- Умумий саломатликнинг ёмонлашиши;
- Чарчоқ, кучсизлик, асабийлашиш;
- Беихтиёр вазн йўқотиш;
- Тунда ортиқча терлаш.
Йўтал, юқори тана ҳарорати касалликнинг биринчи босқичи учун хос эмас, бундай аломатлар ўпка тўқималарининг кенг шикастланишларида кузатилади. Касалликнинг дастлабки босқичлари сезиларли бўлмаганлиги боис ташхислаш фақат сил пробалари (Диаскин-тест, Манту синов реакцияси ва ҳоказо) ёки қоннинг ПЗР таҳлили ёрдамида амалга оширилади.
Касалликнинг кейинги, латент (яширин) босқичи — «ёпиқ» шаклдаги туберкулёз билан тавсифланади. Бу босқичда қўзғатувчи ташқи муҳитга тарқатилмайди ва касаллик секин ривожланганлиги ва организмнинг қаршилиги туфайли саломатликка деярли зарар етказмайди.
Касалликнинг яширин шакли фаол касаллик босқичига ўтиши эҳтимоли билан хавфли, у нафақат бошқаларга хавф туғдиради, балки организмга жуда салбий таъсир кўрсатади.
Фаол шаклдаги касаллик иккиламчи босқичга ўтади, патоген бактериялар тез кўпаяди ва тананинг бошқа аъзоларига тарқалади. Ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жиддий жароҳатлар ва касалликлар юзага келади.
Фаол босқичда
Касалликнинг ўткир даврида белгилар қуйидагича бўлади:
- Балғам ажралиши билан узоқ (уч ҳафтадан ортиқ) давом этадиган нам йўтал;
- Балғамда қон мавжудлиги;
- Субфебрил оралиғида иситма (37-38 °C);
- Тана вазнининг пасайиши;
- Чарчоқнинг кучайиши, ўзини ёмон ҳис қилиш, заифлик, безовталаниш, иштаҳа пасайиши, меҳнат қобилиятининг ёмонлашиши ва умумий интоксикациянинг бошқа белгилари.
Йўтал нам, аниқ сезилади, тез-тез ҳуруж қилиб туради, куннинг эрталабки вақтида характерли кучайиши билан намоён бўлади. Бу босқичда сигарет чекадиган одамлар одатда буни «чекувчи йўталига» йўйишади.
Касалликнинг янада агрессив ривожланиш суръатларида клиник кўриниш қуйидаги белгилар билан тўлдирилиши мумкин:
- Фебрил оралиғида иситма (тана ҳарорати 38-39 °C);
- Елка соҳаси ва қорин бўшлиғида оғриқлар;
- Йўтал вақтида оғриқлар;
- Йўталнинг қуруқлашиши, нафас олиш қийинлашиши.
Сил касаллиги белгилари нафас олиш тизимининг бошқа вирусли ва бактериал этиологияли касалликлари клиник кўринишига ўхшайди. Дифференциял диагностика фақат мутахассис томонидан амалга оширилади.
Ўпкадан ташқари белгилари
Кох таёқчаси нафақат ўпка тўқималарига таъсир қилиши, балки бошқа органларда кўпайиши ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Ички органлар ва тизимларнинг сил билан касалланиши одатда, бошқа касалликлар ва патологияларни бартараф этиш орқали аниқланади. Клиник кўриниш жараённинг оғирлигига ва бактерия таъсир қилган орган ёки тўқималарнинг жойлашувига боғлиқ.
- Бош мияда — тана ҳароратининг ошиши, асаб тизими ва уйқунинг бузулишлари, ортиқча асабийлашиш, энса ва бўйин мушакларининг тортилиши ва катталашиши билан намоён бўлади. Оёқларни узатганда, орқа ва бошни олдинга эгганда бел соҳасидаги характерли оғриқ синдроми кузатилади. Касаллик аста-секин ривожланиб боради. Хавф гуруҳида — мактабгача ёшдаги болалар, қандли диабет ва ОИВ билан касалланганлар;
- Овқат ҳазм қилиш тизимида — дефакациянинг мунтазам бузилишлари, қорин дамланиши, ичак соҳасидаги оғриқлар, геморрагик қон кетиши белгилари (нажасда қон мавжудлиги), тана ҳароратининг 40 °C гача кўтарилиши;
- Бўгим ва суякларда — таъсирланган соҳалардаги оғриқ билан намоён бўлади, бўгимларнинг ҳаракатчанлиги чекланади. Аломатлар таянч-ҳаракат тизимининг бошқа касалликлари билан ўхшашлиги туфайли ташхислаш нисбатан мураккаб;
- Сийдик-таносил тизимида (урогенитал туберкулёз) — одатда буйрак ва / ёки чаноқ аъзоларида аниқланади. Тез-тез сийиш, шу жумладан, сийдикда қон учраши ва иситма кузатилади;
- Терида — тери бўйлаб тарқаладиган тошмалар шаклида ифодаланади, тошмалар пайпаслаб кўрилганда тугунчаларни эслатади.
Турли аъзолар жароҳатланганда бошқа аломатлар ҳам кузатилиши мумкин. Қон оқимига кириб, бактериялар организмнинг ҳамма жойларига тарқалади. Деярли ҳар қандай орган, тўқима ёки аъзолар тизимини жароҳатлаши мумкин. Бундай ҳолатларда касалликнинг клиник белгилари бошқа этиологияли яллиғланиш жараёнларидан фарқланмайди.
Ўпкадан ташқари сил шаклларни даволаш прогнози ташхис вақтига, патологик жараённинг локализациясига, унинг босқичига, органнинг шикастланиш даражасига, беморнинг умумий саломатлигига боғлиқ.
Ташхислаш
Тиббиётнинг туберкулёз билан шуғулланадиган соҳаси фтизиатрия, унинг мутахассислари эса фтизиатрлар деб аталади.
Ташхис организмда касаллик сабабчисини аниқлашга имкон берадиган таҳлиллар асосида қўйилади. Диагностик чора-тадбирлар анамнезни йиғиш ва беморларнинг шикоятларини таҳлил қилиш, тиббий тарихни ўрганиш билан бошланади.
Ташхисни тасдиқлаш ёки рад этиш учун бир қатор текширувлар ўтказилади:
- Манту реакцияси ёки Пирке тестини таҳлил қилиш сил касаллиги мавжудлигини аниқлайдиган энг кенг тарқалган тадқиқот усулларидан бири. Туберкулин тери устига ёки остига қўйилади. Туберкулин текшируви Кох таёқчаси билан алоқани баҳолаш имконини беради, аммо бу ташхисни тасдиқламайди. Бу диагностик усули бошқа турдаги микобактериялар билан алоқани ҳам кўрсатиши мумкинлиги туфайли сил мутахассислар ва бошқа мутахассислар томонидан танқид қилинади. Бундан ташқари, бу усул бўйича ташхислаш БCГ (силга қарши вакцина) билан эмлашдан сўнг нотўғри натижаларга олиб келиши мумкин. Манту тести шунингдек эмлашдан олдин асосий компонентларга бўлган аллергик реакцияларни аниқлаш учун учун ишлатилади;
- Диаскин тести ҳам тери тадқиқотлари қаторига киради ва манту реакцияси усули билан сил ташхисини такомиллаштиришга қаратилган. Бу ўзига хос синов бўлиб, у фақат сил касали микобактерияларга реакция кўрсатади;
- Квантиферон тест ёки ИФА — иммунофермент диагностик тест, туберкулинга аллергияси бўлган кишилар учун тавсия этилади. Тадқиқот биологик материалларда (қон) амалга оширилади ва энг ишончли синов ҳисобланади (фақат 2% нотўгри жавоб, Манту синовида эса 30%). Касалликнинг яширин ва ўпкадан ташқари шаклларини аниқлаш учун тавсия этилади;
- Микроскопик таҳлил — йўтал билан ажралган балғамда патоген организмни излаш учун амалга оширилади. Агар микроскоп орқали Микобактериялар аниқланса, бактерийларни сунъий шароитда ўстириб ўрганилади;
- ПЗР — бугунги кунда энг тўғри тадқиқот усуллари, биологик суюқликларда микобактерия ДНКси борлигини аниқлаш имконини беради;
- Биопсиядан олинган тўқималарнинг гистологик текшируви суяк тўқималарининг силини аниқлашда қўлланилади.
Рентгенофраия ва флюорография усуллари ўпка тўқимасида яллиғланиш ўчоқлари мавжудлигини кўрсатиб беради.
Сил касаллигини даволаш
Туберкулёзни, айниқса унинг ўпкадан ташқари шаклларини даволаш мураккаб иш бўлиб, кўп вақт ва сабрни талаб қилади.
Бугунги кунда асосий даволаш усули поликомпонент туберкулёзга қарши кимётерапия саналади. Бунга қўшимча сифатида беморнинг интенсив, сифатли ва турфа хил овқатланишига, вазни пасайган бўлса, вазн олишга, гиповитаминозлар, анемия, лейкопенияни коррекция қилишга катта эътибор берилиши керак.
Муайян кўрсатмаларга биноан иммуносупрессив препаратлар қабул қилувчи беморлар мумкин бўлган ҳолларда уларнинг дозасини имкон қадар камайтириш ёки бутунлай чеклашга ҳаракат қилишлари керак. ОИВ-инфекция билан касалланганларга махсус анти-ОИВ терапия белгиланади, шунингдек рифампицин қўллаш қарши кўрсатилади.
Даволаш антибактериал препаратлар, силга қарши воситалар, иммуномодуляторлар, иммуностимуляторлар, пробиотиклар ва витаминларга асосланади ва узоқ муддатли, кенг қамровли бўлади. Терапевтик курснинг мажбурий қисми — парҳезли овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳисобланади.
Сил касаллигини даволашда глюкокортикоидлар жуда чекланган миқдорда қўлланилади, сабаби улар кучли иммуносупрессив таъсирга эга. Глюкокортикоидларни тайинлаш учун асосий кўрсатмалар кучли, ўткир яллиғланиш, сезиларли интоксикация ва бошқалардир. Шу ҳолда ҳам улар жуда қисқа муддатга, минимал дозаларда ва кучли (5-компонентли) кимётерапия фонида буюрилади.
Даво чоралари орасида санатория-курортли даволаниш ҳам муҳим рол ўйнайди. Туберкулёз микобактериялари яхши оксигенацияни ёқтирмаслиги анчадан буён маълум. Тоғли курортларда зичлиги кам бўлган ҳаводан нафас олишда нафаснинг интесификациясида кузатиладиган оксигенациянинг кучайиши микобактериялар ўсиши ва кўпайишини секинлаштиради. Шу мақсадларда (микобактериялар тўпланган жойларда гипероксигенация ҳолатини яратиш учун) баъзида гипербарик оксигенация қўлланилади.
Касалликнинг фаол босқичида бошқаларга юқтириш эҳтимоллигини камайтириш учун даволаш сил диспансерида амалга оширилади. Диспансерда қолиш давомийлиги жараён тури ва босқичига боғлиқ равишда бир неча ойдан бир йилгача ёки ундан ҳам кўпга чўзилиши мумкин. Ўзбошимчалик билан даволаш ва касалликни тўхтатишга уриниш кўпинча касалликнинг қайталаниши ёки ривожланишига, оғир асоратларнинг ривожланишига ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Ўта оғир ҳолларда жарроҳлик аралашуви орқали сунъий пневмоторакс ва пневмоперитонеум қўйиш, шикастланган ўпка ёки унинг бир бўлагини олиб ташлаш, каверна, плевра эмпиемасини дренажлаш талаб этилиши эҳтимоли мавжуд.
Олдини олиш
Ушбу касалликдан тикланиш эҳтимоли касалликнинг босқичи, шиксатланиш майдони, беморнинг умумий саломатлиги асосида ҳисобланади. Дастлабки босқичларда ташхис қўйиш касалликни даволашни самарали курсини белгилаш имконини беради.
Касалликнинг ривожланиши иммунитет даражасига боғлиқ, шунинг учун асосий профилактик чора — соғлом турмуш тарзига риой қилиш ҳисобланади. Болаларни эмлаш, касалликни дастлабки босқичларида аниқлаш учун мунтазам синовлар ва тестларни ўтказиш ҳам муҳим рол ўйнайди.
2-ТСҚ шифокор фтизиатри:
Усмонова Мавжуда Махмудовна
