ШКБ ДИРЕКТОРИ КУБОГИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2026-03-17 11:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-421-сонли қарорига мувофиқ, “НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасида ишчи-ходимларни оммавий спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам ташкил этилмоқда.
Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси сифатида Кон бошқармасида фаолият юритаётган хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида волейбол бўйича “Директор кубоги” мусобақаси ўтказилиб, 2026-йил 16-март куни ўз якунига етди.
“Лочин” спорт мажмуасида 20 кундан ортиқ давом этган беллашувлар жамоалар ўртасида соғлом рақобат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади.
Якуний натижаларга кўра, хотин-қизлар ўртасида 3-ўрин МФКЛ, 2-ўрин ИСГТ ва ОСС, 1-ўрин 3-ГМЗ жамоасига насиб этди.
Эркаклар ўртасида 3-ўрин ИҲҚО, 2-ўрин “Шарқий кони”, 1-ўрин эса 3-ГМЗ жамоаси томонидан қўлга киритилди.
Ғолиб ва совриндорлар 1-сонли БКУҚ томонидан дипломлар, эсдалик совғалари ҳамда “Директор кубоги” билан тақдирланди.
