my.gov.uz oртиқча оворагарчиликка чек қўйинг!
2026-03-11 11:40:00 / Янгиликлар

my.gov.uz (https://my.gov.uz/)ъда "Ўзини ўзи банд қилиш" (https://my.gov.uz/uz/service/491) хизмати янада қулайлашди! Ортиқча оворагарчиликка чек қўйинг!
Ҳаётингизни осонлаштириш учун my.gov.uz (https://my.gov.uz/) 24/7 тартибида ишламоқда!
Энди "Ўзини ўзи банд қилиш (https://my.gov.uz/uz/service/491)" хизмати сизга максимал қулайлик ва рақамли хавфсизликни биргаликда тақдим этади. Бунга ортиқча вақт ва пул сарфлаш шарт эмас!
Ҳаммаси жуда оддий!
Ариза тўлдириш жараёнида сиздан фақат фаолият тури, уни амалга ошириш ҳудуди ва телефон рақамингизни киритиш талаб қилинади. Шундан сўнг, юзни биометрик идентификация қилиш (Фаcе-ИД) орқали шахсингизни тасдиқласангиз кифоя. Бўлди, фаолиятингиз расман рўйхатдан ўтади!
Бунда рўйхатдан ўтишдан ташқари қуйидаги имкониятлардан ҳам фойдаланиш мумкин:
Керакли маълумотномаларни осонгина юклаб оласиз.
Агар фаолиятингиз ўзгарса, уни тезда янгиласангиз бўлади.
Зарурат туғилганда, фаолиятингизни бекор қилиш ҳам оддий.
Агар сиз ўз касбингиз эгаси бўлиб, эркин ишлашни хоҳласангиз, фаолиятингизни my.gov.uz (https://my.gov.uz/) орқали расмийлаштириб қўйишни унутманг! Бу сизга расмий мақом беради ва келажакда бир қанча имтиёзларга эга бўлишга кўмаклашади.
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхати билан танишишни унутманг! (https://lex.uz/docs/-4849607#-4850688)
Янгиликлар ва фойдали маслаҳатлардан доимий хабардор бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг!
Маълумот учун: Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий равишда йилига бир марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Бу тўлов меҳнат стажини ҳисоблашга хизмат қилади.
