РАМАЗОН ОЙИ — МЕҲР-МУРУВВАТ, АҲИЛЛИК ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИ
2026-03-11 10:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 февралдаги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-67-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туманида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган фуқаролар, якка-ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалардан иборат 76 та оила учун рўйхат шакллантирилди.
Ушбу оилаларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маҳаллалар уюшмаси томонидан юборилган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
