Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш давр талаби
2026-03-05 09:55:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда жамиятни барча соҳаларида ислоҳотлар изчил ривожланиб, барқарор бўлиб бормоқда, буни яққол натижасини маҳаллаларда ҳам кўриш мумкин, шу боис барча ислоҳотлар маҳаллаларда яшаётган фуқароларда ҳам кўриниб турганлиги ва ўзгариб бораётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган ислоҳотлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2026 йилда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» Йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисидаги ПФ-22-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон барча соҳаларни ривожлантириш ва юксалтиришга қаратилганлиги билан ажралиб туришлигини, хусусан унда бошқа соҳалар каби давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича устувор ислоҳотлар ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, унинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
(а) Олий Мажлис палаталарининг ташқи қарзни бошқариш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш;
(б) депутатларнинг экологик муаммолар оқибатларини юмшатиш доирасида аҳоли учун маҳаллаларда яшил боғлар, яшил жамоат паркларини ташкил этишдаги ваколатларини кенгайтириш;
(в) жамиятни юксалтиришда ва мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишда давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг бирлашган ҳолда ҳамнафас бўлиб фаолият юритишини таъминлаш;
(г) ўта оғир жиноятларга доир ишларни судда жамоатчилик вакилларидан иборат халқ вакиллари ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш;
(д) жиноят процессида мажбурлов чоралари қўлланиши устидан суд назоратини кучайтириб, тергов судьялари ваколатларини кенгайтириш;
(ж) коррупция, гиёҳвандлик, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик каби жамият олдида турган долзарб муаммоларга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш.
Шу билан бирга, Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда бирдамликни таъминлаш орқали уни юксалтириш бўйича устувор ислоҳотлар дастури тасдиқланган.
Мазкур ислоҳотларни амалга оширилиши фуқароларнинг янада фаровон ҳаёт кечиришига, уларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлашга ҳамда давлатимизнинг барқарор гуллаб-яшнашига олиб келади.
Навоий вилоят суди
судьяси А.Шукуров
ФИБ Зарафшон
туманлараро суди раиси Ш.Очилов
