Президент қарори амалда
2026-02-19 14:45:00 / Янгиликлар
2026 йил 11 феврал куни имзоланган “2026-йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-58-сонли Президентимизнинг қарори Навоий вилояти тараққиётига хусусан туманимиз тараққиётига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси боълди.
Мазкур муҳим ҳужжат вилоятимизнинг энг чекка ҳудуларида ҳам саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, инвестиция, туризм ва инфратузилма соҳаларини янги босқичга чиқиш учун замин яратади.
Айниқса, Учқудуқ тумани учун янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгилангалиги биз Учқудуқликларни қувонтирди.
Учқудуқ тумани Навоий вилоятининг саноат салоҳияти юқори боълган ҳудудларидан биридир. Туманимизни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Тогъ-кон саноати ва инфратузилмани яхшилашга қаратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш учун таълим, согълиқни сақлаш ва турар-жой инфратузилмасини модернизация қилиш, ҳудудга янги иш ўринлари яратиш мақсадида инвестиция лойиҳаларини жалб этиш, экспорт ва импорт ҳажмини ошириш, туманда аҳоли учун “Олтин кўл” соҳил бўйида истироҳат боғи, меҳмонхоналар ҳамда ресторан ва умумий овқатланиш обектларини ташкил этиш орқали хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш янада йўлга қуйилади.
Буларнинг барчаси Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтсодий ва саноат салоҳияти юқори бўлган ҳудудларидан бири бўлишига замин яратади.
Учқудуқ туманида яшиллик даражасини ошириш, кўп йиллик дарахтларни сув билан таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида замонавий суғориш тизимини жорий этилиши албатта, туманимиз аҳолиси учун янада кўплаб имкониятлар яратади. Фуқароларга дам олишлари учун яшил масканлар кўпаяда. Тумандаги “Қанорбай ата”, “Ерлер ата”, “Бедер ата”, “очиқ осмон остидаги музей” деб эътироф этилган “Тош ўрмон” ёдгорлигига олиб борувчи йўлларнинг мукаммал таъмирланиши ҳамда бу объэктларни туристик маршрутга киритилиши, туманда туризм салоҳиятини ривожлантиришга асос бўлади.
Муҳтарам юртбошимиз томонларидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда албатта туман Кенгаши депутатлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар. Хусусан, Президентимизнинг қарорларида белгилаб берилган вазифаларни аҳолига етказиш, уларни келажакка бўлган ишончларини ошириш ва таъминланаётган фаровон ҳаётда ҳар бир фуқаронинг фаол иштирокчи бўлишини таъминлаш ҳар бир депутатнинг бурчи деб ўйлайман.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман
Кенгаши раиси Салимов Умрбек Тоирович
