Барқарор ижтимоий- иқтисодий фаолият - халқ фаровонлиги асоси
2026-02-18 17:55:00 / Янгиликлар
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш, саноатни ривожлантириш, вилоятимизни хар томонлама ижтимоий- иктисодий жихатдан баркарорлашириш борасида максадли кўрсатгичларни белгилаб берди.
Вилоятимиз иқтисодиёти эндиликда нафақат йирик тоғ-кон ва кимё саноати корхоналари, балки ҳар бир туманнинг солиштирма устунликлари асосида ривожлантирилади.
Хусусан, туманимизда яшиллик янги киёфага киритилиши биз учун мисли кўрилмаган даражада янги имкониятлар эшиги очиб беради
Мазкур янги ёндашув натижасида 2025 йилда йирик тармоқларга боғлиқ бўлмаган инвестициялар ҳажми оширилиб, жорий йилда эса хорижий сармояни жалб қилиш ва экспорт салохиятини янада ошириш мақсад қилинган.
Иқтисодий ўсиш билан бирга ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда саноат номутаносиблигини бартараф этиш учун Нуротада, Ғазгон, Кармана, Хатирчи каби худудларда юқори қийматли лойиҳалар амалга оширилиши белгиланиб олинди .
Шунингдек, карорда таълим соҳасида, туризм, ишлаб чикариш, молия ва иктисодиёт сохаларига хам қатор янгидан янги лойихалари киритибгина колмай, махалла тизимида хам драйвер тизимида хунармандчилик, савдо ва ишлаб чикариш сохаларини амалга ошириш борасида кўплаб янгича микро лойихалар белгилаб олинди.
Иқтисодий ўсиш билан бирга ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда саноат номутаносиблигини бартараф этиш учун Нуротада 50 гектарли гранит саноат парки ва Хатирчида кичик саноат зонаси ташкил этилиб, юқори қийматли лойиҳалар жойлаштирилади.
Шунингдек, таълим соҳасида "Бир мактаб – бир IT синф" тамойили жорий этилиб, Навоий ва Зарафшонда сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Туризм йўналишида эса Саудия Арабистони ва БАА тажрибаси асосида чўл туризми ҳамда Карманада "Қадимий Кармана" маданий маркази ташкил этилиб,
2026 йилгача сайёҳлар оқимини 3 миллион нафарга етказиш ва 72 та янги меҳмонхона қуриш белгиланди.
Туризм йўналишида эса Саудия Арабистони ва БАА тажрибаси асосида чўл туризми ҳамда Карманада "Қадимий Кармана" маданий маркази ташкил этилиб,
2026 йилгача сайёҳлар оқимини 3 миллион нафарга етказиш ва 72 та янги меҳмонхона қуриш белгиланди.
Бундан ташқари, 2028 йилгача Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида
300 километрдан ортиқ ичимлик ва оқова сув тармоқлари босқичма-босқич янгиланади.
Навоий вилоятида яқин йилларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши ҳам режалаштирилганди. Улар Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги режасида назарда тутилган туризм ва транспорт инфратузилмасини кенг кўламда ривожлантиришни ўз ичига олади.
Умар Хулойқулов
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати
