Президент қарори — Учқудуқ фаровонлигига хизмат қилади
2026-02-18 16:40:00 / Янгиликлар
2026 йил 11 феврал куни қабул қилинган Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган Президент қарори юртимизда ҳудудлар тараққиётига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Мазкур муҳим ҳужжат энг чекка ҳудудларида ҳам саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, инвестиция, туризм ва инфратузилма соҳаларида янги босқичга чиқиши учун мустаҳкам ҳуқуқий ва ташкилий замин яратади.
Айниқса, учқудуқликлар учун ҳам янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгиланган.
Қарорда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, баробарида Учқудуқда суғориш тизимини учун қувурлар тортилиши экологик барқарорлик нуқтаи назаридан ғоят долзарбдир. Шунингдек, "Навоий-Зарафшон-Учқудуқ " йўналишида электропоездлар йўлга қўйилиши халқимиз учун қулайлик ҳисобланади.
Туризмни ривожлантириш, тарихий қадамжоларни ободонлаштириш, йирик туристик масканларни шакллантириш, пиёдалар ва сайёҳлар учун замонавий инфратузилма яратиш бўйича режалар вилоятимизнинг туристик жозибадорлигини кескин оширади. Бу эса хизмат кўрсатиш, савдо ва ҳунармандчилик соҳалари ривожига кучли туртки беради.
Энг муҳими, мазкур қарор ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтириш, жойларда аҳоли билан мулоқотлар орқали ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, муаммоларни манзилли ҳал этиш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолади. Зеро, ҳар бир лойиҳа ва ташаббус ортида инсон манфаати, оила фаровонлиги ва ҳудуд равнақи мужассам.
Баҳодир Шарипов,
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати
