“Аёллар дафтари”нинг еттинчи босқичига старт берилди
2026-02-11 14:25:00 / Янгиликлар
➡️Учқудуқ туманида туман ҳокими Учқун Елмуратов раислигида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган йиғилишда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Унда 7-босқич “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди. “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган хатлов ишларини ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олиниб, масъулларга муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
➡️ Йиғилишда “Аёллар дафтари”ни юритишдаги янги ёндашувлар, киритилган ўзгаришлар ҳамда белгиланган тартиб-қоидалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, рўйхатга олиш ва манзилли ёрдам кўрсатишда маҳаллаларнинг ўрни ва масъулияти алоҳида таъкидланди.
➡️ Ушбу босқичда Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари”га киритиш режалаштирилган аёллар билан индивидуал ишлаш, муаммоларини чуқур ўрганиш ҳамда бандлик, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш йўналишларида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
