Энди фирибгарлар SMS-код билан ҳам пул ечолмайди
2026-02-09 10:45:00 / Янгиликлар
Telekom Antifrod — банк иловаларида фирибгарликни тўхтатиш учун жорий этилаётган тизим. У 2025 йилдан Марказий банк томонидан банклар ва тўлов ташкилотларида жорий қилинмоқда.
Бунда банкдан келадиган SMS-код фақат сиз ишлатаётган телефонда ишлайди. Кодни бошқа телефонга киритиб бўлмайди.
Тизим SIM-карта ва телефонни солиштиради. Агар мос келмаса, операция автоматик тўхтайди.
Шундай бўлса-да, эътиборли бўлиш ва шахсий маълумотларни ҳеч кимга айтмаслик керак.
Имкон қадар пулларингиз хавфсиз бўлиши учун Antifrod орқали SMS келадиган банк ёки тўлов иловаларидан фойдаланганингиз маъқул.
