Рўйхатга олиш нега муҳим ?
2026-02-02 15:10:00 / Янгиликлар
Рўйхатга олиш натижасида мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама акс эттирувчи ишончли маълумотлар базаси шаклланади. Ушбу маълумотлар давлат дастурларини режалаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилишда муҳим манба бўлади.
Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар тўпланади:
— демографик кўрсаткичлар;
— аҳолининг ижтимоий ҳолати;
— уй-жой шароитлари;
— қишлоқ хўжалиги фаолияти;
— ҳудудий ривожланиш даражаси.
Мазкур маълумотлар умумлаштирилган статистик кўринишда таҳлил қилинади ва мактаб, боғча, шифохона, йўл каби ижтимоий объектларни қаерда ва қандай қувватларда қуриш зарурлигини белгилаш, шунингдек, келгуси тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан, мазкур тадбир мамлакатнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожи учун муҳим стратегик ахборот манбаи ҳисобланади.
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилинади.
Шу ўринда онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқароларни иккинчи босқичда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
