КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТ
2026-01-20 10:55:00 / Янгиликлар
Ассалому алайкум, ҳурматли Туманимиз аҳолиси ва меҳмонлар!
Мен, Норқулов Мақсуд Мустапоевич, Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабр куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, хусусан, коррупсияга қарши кураш масалалари бўйича берилган топшириқларни ўз жамоам билан биргаликда намуна бўлиб ижросини таъминлашга коррупсияга қарши муросасиз бўлишга ваъда берман.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, коррупсия – давлат ва жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, у халқимизнинг адолатга, қонун устуворлигига ва давлат идораларига бўлган ишончига путур етказади. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига қатъиян йўл қўйиб бўлмайди, чунки бу соҳа бевосита инсон ҳаёти ва болаларимиз соғлиғи билан боғлиқ.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда, жумладан соғлиқни сақлаш тизимида коррупсияни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2025-йил 21-апрелдаги 147-сонли Президент қарори билан тасдиқланган “Коррупсиядан холи 5 та соҳа” дастури доирасида соғлиқни сақлаш тизимини коррупсиядан холи соҳа сифатида шакллантириш вазифаси қўйилди.
Биз, Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги амалий ишларни изчил олиб бормоқдамиз:
1. Рақамлаштириш ишлари
💚 Барча амбулатор ва стационар мурожаатлар ДМЕД тизими орқали юритилмоқда;
💚 Маслаҳат поликлиникасида электрон навбат тизими жорий этилган;
💚 Юқори технологик диагностика ва даволаш учун электрон ордер тизими амалда;
💚 Электрон рецепт тизими жорий этишнинг якуний босқичида.
2. Тиббий суғурта тизими асосида хизматларни ташкил этиш.
3. Коррупсия ҳолатлари юзасидан мурожаат қилиш учун ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилган.
4. Ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ДХХ, ИИБ ва прокуратура мутахассислари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
5. Марказнинг барча бўлимларида коррупсияга қарши тарғибот материаллари жойлаштирилган.
6. Беморлар ва уларнинг яқинлари фикрини ўрганиш учун аноним сўровномалар мунтазам ўтказилмоқда.
7. Стационар беморлар 80 фоизгача дори-дармон билан бепул таъминланмоқда.
8. Ҳар бир бўлимда бепул мавжуд дори-дармонлар рўйхати доимий равишда янгиланиб борилмоқда.
Шу билан бирга, мен раҳбар сифатида:
💚 коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига мутлақо муросасиз муносабатда бўлишимни;
💚 хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга йўл қўймаслигимни;
💚 муассасада очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларини қатъий таъминлашимни;
💚 барча ходимлардан қонунларга қатъий риоя этишни талаб қилишимни билдирмоқчиман.
Ҳар бир ходим шуни англаб етиши лозимки, коррупсияга қарши кураш – фақат раҳбарнинг эмас, балки барчамизнинг виждоний ва фуқаролик бурчимиздир. Ҳалоллик ва масъулият бизнинг кундалик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши шарт.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар, Тиббиёт бирлашмамизда коррупсия билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг ва қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилинг:
📞 Тиббиёт бирлашма ишонч рақами: 79-593-19-35
📞 ишонч рақами: 11 03
📞 Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи: + 998 33 890 00 03
Биз коррупцияга биргаликда қарши турамиз!
Коррупциясиз тизим – сифатли тиббий хизмат ва халқ ишончининг гаровидир.
