#Мunosabat
2026-01-06 17:15:00 / Янгиликлар
#Мunosabat
#Мurojaatnoma_2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган навбатдаги мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичини белгилаб берган, чуқур таҳлил ва аниқ мақсадларга йўналтирилган дастурий ҳужжат бўлди.
Мурожаатномада иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш каби устувор йўналишлар атрофлича ёритиб берилди.
Айниқса, инсон қадрини улуғлаш, адолатли жамият барпо этиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар барчамизни бефарқ қолдирмади.
Давлат бошлиғининг маҳаллаларни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, коррупсияга қарши қатъий курашиш борасида билдирган фикрлари ҳар бир раҳбар ва мутахассисдан янада масъулият билан ишлашни талаб этади.
Президент мурожаатномаси нафақат давлат идоралари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам амалий дастур бўлиб, унда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида муҳим қадамлар қўйилади.
Биз, ўз навбатида, мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни ўзимизнинг асосий бурчимиз, деб биламиз.
РМММ Учқудуқ туман бўлинмаси раҳбари Ж.Булекбаева
