САЛОМАТЛИК – ҲАР НЕДАН УСТУН
2026-01-02 15:35:00 / Янгиликлар
Вақт азим дарёдек шиддат билан ўтаётганини ҳис этар эканмиз, бошимиздан кечирган қувончли ва ташвишли онлар, амалга оширилган ишларимиз кўз ўнгимиздан бир-бир ўтади. Таҳлил, тафтиш сарҳисоб қиламиз.
Ана шундай шукуҳли кунларда Учқудуқ тиббиёти учун ҳам 2025 йил самарали бўлганлигини, таъкидлаш ўринли. Нафақат, №2-ТСҚ да балки туман тиббиёт бирлашмасида кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй берди.
Ташаббусли бюджет дастури орқали ажратилган маблағ эвазига кўп тармоқли марказий поликлиника биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бино техник жиҳатдан тўлиқ янгиланди. Кутиш заллари кенгайтирилди, ўриндиқлар сони оширилди, ногиронлар ҳамда ёш оналар учун қулай шарт-шароит яратилди.
Тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизмат сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солишга қаратилган электрон тизим жорий этилди. 66 та замонавий компьютер жамламаси берилиб, чекка овуллардаги тиббиёт муассасаларида ҳам тўлиқ электрон тизимга ўтилди.
Туғруқхона бўлими IVL аппарати, кардиоманитор, КTG аппаратлари ва замонавий туғруқ креслолари билан жиҳозланди. Жарроҳлик ва реанимация бўлимларига SHREK лапараскопик аппарати ва MORFIYUZ SIARI наркоз аппарати келтирилди. Шу пайтгача 100 дан ортиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди. Натижада туман аҳолисининг қарийб, 70 фоизи вилоят ва республика марказларидаги тиббиёт муассасаларига юборилмасдан шу ернинг ўзида шифо топмоқда. “Тоза қўллар” дастури доирасида ҳам ишлар олиб борилаётир.
Мухтасар айтганда, 734 нафар тиббиёт ходимлари меҳнат қилаётган жамоа ҳудуд аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бор билим ва салоҳиятини сафарбар этмоқдалар.
Мақсуд НОРҚУЛОВ,
Учқудуқ туман ТТБ бошлиғи.
