МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДАН БЎШАЙДИГАН БИНОЛАР "E-AUKSION" САВДАЛАРИГА ЧИҚАРИЛАДИ
2025-12-16 11:55:00 / Янгиликлар
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш учун туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш ҳамда уларнинг бўшайдиган бино ва иншоотларини хусусийлаштириш орқали тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йилдаги 668-сонли қарор қилади.
Мазкур қарор билан, ҳудудларнинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурларига мувофиқ, бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланганди ҳамда янги кўп функцияли ва кўп қаватли маъмурий биноларга оптимал жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳа тасдиқланди.
Шунга кўра, Республика бўйича 16 та туман ва шаҳарларда, маҳаллий бошқарув органларининг маъмурий бинолари хатловдан ўтказилганилиги ва бир жойда оптимал жойлаштириладиган маҳаллий бошқарув органлари рўйхати белгиланди.
Оптимал жойлаштириш натижасида қарорда тасдиқлангар рўйхатга кўра, 112 та бўшайдиган давлат кўчмас мулк объектлари "E-auksion" электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади. Навоий вилоятида ушбу рўйхатга Хатирчи туманидаги 8 та маъмурий бино ва иншоотлар тадбиркорларга хусусийлаштириши белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватларида савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу хоналар белгиланган тартибга кўра, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.
“Электрон онлайн-ауционларни ташкил этиш” АЖ Навоий вилояти вакили Агзамов Акмал
