“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари
2025-12-11 14:40:00 / Янгиликлар
🟠Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирларининг 3-босқичи доирасида Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ ҳудудида ҳам кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда.
⚫️Бугун эрта тонгдан тадбир учун махсус йўриқнома ўтказилиб, унга тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар ҳам фаол жалб этилди. Йўриқнома туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Элбек Сайфуллаев раҳбарлигида ўтказилди.
🟠Тадбир доирасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, маҳаллалар кесимида профилактика ишларини кучайтириш, хусусан, муаммоларни ўрганиш ва уларни тезкор ҳал этиш механизмлари муҳокама қилинди.
