УЧҚУДУҚЛИК ПЕДАГОГЛАР ТУРКИЯДА!
2025-12-04 15:05:00 / Янгиликлар
🔴Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мактаб таълимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 1–8 декабр кунлари Учқудуқ туманидан бир гуруҳ педагогларимиз Туркия давлатида малакаларини ошириш имконига эга бўлдилар.
🔴Ушбу сафар доирасида:
🟠3-умумтаълим мактаби — инглиз тили фани ўқитувчиси Гаффарова Радонат Равшановна;
🟠7-умумтаълим мактаби — инглиз тили фани ўқитувчиси Ибрагимова Дилшода Зафарбековна;
🟠10-умумтаълим мактаби — тарих фани ўқитувчиси Темиров Лазиз Расулович;
🟠18-умумтаълим мактаби — кимё фани ўқитувчиси Қодирова Дилноза Аминовна;
🟠20-умумтаълим мактаби — физика фани ўқитувчиси Мустафоева Шахноза Эргашевна иштирок этмоқдалар.
🔴Бу сафар уларга хорижий давлатлардаги замонавий педагогик тажрибаларни ўрганиш, инновасион методлар билан танишиш ва мактаб таълими сифати ҳамда ўз педагогик маҳоратини янада юксалтириш имконини беради.
🔴Учқудуқлик педагогларимиз ушбу сафар доирасида ўрганган билимлари ва тажрибаларини мактабларимизда самарали қўллашади деб ишонамиз.
