Собиқ шошилинч тез тиббий ёрдам биносида таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда
2025-05-30 14:50:00 / Янгиликлар
Учқўрғон тумани ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, собиқ шошилинч тез тиббий ёрдам биносида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ушбу бинога кардиология, неврология, ички касалликлар, гинекология, лор, кўз касалликлари бўлимларини жойлаштириш режалаштирилган. Бундай комплекс туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.






