Учқўрғон тумани ҳокимининг фуқаролар қабули
2026-09-25 19:00:00 / Шахсий қабул
🔰 ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 25-Сентябр куни Учқўрғон тумани ҳокими Дилшодбек Мирхановнинг Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва масалаларни тинглади, мурожаатларнинг ҳар бири бўйича масъуллар билан биргаликда ечимларни муҳокама қилди.
Қабул давомида жами 6 та мурожаат қабул қилинди. Жумладан:
▪️ 2 та — кадастр масаласи;
▪️ 2 та — моддий ёрдам;
▪️ 2 та — даволаниш;
▪️ 1 та — Банк кредити
Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгиланди. Мурожаатларнинг ижроси ва белгиланган муддатларда ҳал этилиши туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Фуқаролар билан очиқ ва бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш — халқ билан ишлашнинг муҳим тамойили сифатида давом эттирилмоқда.




