Учкўприкда “Ёшлар зиё маскани” иш бошлади
2026-08-07 10:50:00 / Янгиликлар

Янги маърифат маскани фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов, туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, турли ёшдаги китобхонлар иштирок этди.
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясида китобнинг таъсирчан кучидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Зиё масканида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти каби бўлимлар 500 дан ортиқ номдаги китоблар билан тўлдирилди.
“Ёшлар зиё маскани”да 4 нафар ёш доимий иш билан таъминланади. Бу ерда WI-FI тармоғи йўлга қўйилган бўлиб, 1 минг 500 дан зиёд адабиётларнинг электрон нусхаси шакллантирилган.
Зиё маскани туман марказида, аҳоли гавжум жойда ташкил этилганининг боиси китобхонларга янада қулайлик яратиш, ёшларни китобхонликка кенг жалб этишдан иборатдир.


