Ҳар бир мурожаат эътибор ва назоратда
2026-06-20 15:00:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов шу ҳафтанинг ўзида Еттикон ва Темирқишлоқ маҳаллаларида аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бугун эса “Халқ қабулхонаси”да фуқаролардан уй-жой таъмирлаш, тиббий ёрдам олиш, электр энергиясидан бўлган асоссиз қарздорликни бартараф этиш, оилавий масала ҳамда боғдорчилик учун ер майдони ажратилиши каби масалалардаги сўровлар бўйича масъулларга аниқ муддат билан топшириқ берилди.






