Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходиллаев “Халқ қабулхонаси”да фуқароларнинг мурожаатларини тинглади
2026-06-19 15:00:00 / Янгиликлар

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходиллаев “Халқ қабулхонаси”да фуқароларнинг уй-жой таъмирлаш, бир марталик моддий ёрдам, даволаниш учун кўмак сўраб, солиқдан қарздорликни бартараф этиш, электр энергиясидан қарздорликни тўлаб бериш масалаларидаги мурожаатларини тинглади.
Ушбу мурожаатлар бўйича биринчи галда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ҳал этиш чоралари мутахассислар билан маслаҳатлашилди ва назоратга олинди.





