Бугунги сайёр қабул Темирқишлоқда ўтказилди
2026-06-17 15:00:00 / Янгиликлар

Бу ерда узоқ йиллардан бери оқова суви муаммо. Томорқалардаги экинларни суғориш зарур. Шу ҳақидаги мурожаатга жавобан, туман раҳбари бундай масалалар навбати билан дастурлар асосида ҳал этиб келинаётгани, масалан, жорий йилда ҳам иккита маҳаллага “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” бўлиши учун 5 миллиард сўмдан, яна тўртта оғир тоифадаги маҳаллага 3 миллиард сўмдан маблағ ажратилганини айтиб ўтди. Темирқишлоқ аҳолисига ҳам ҳозирча мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, сув етказиб бериш йўлга қўйиладиган бўлди. Бугундан бошлаб махсус Ишчи гуруҳи асосий масалаларни ҳал этиш бўйича иш олиб боради.
Сайёр қабул давомида электр таъминотини яхшилаш, кўча чироқлари ўрнатиш, хонадонидан ўтган ариқни кўчириш ҳақида ҳам мурожаатлар тингланди.
Қабулдан сўнг ҳоким Шерали Қосимов ҳолат билан танишиш учун хонадонларда бўлди. Кўриладиган чоралар хусусида фаоллар билан маслаҳатлашилди.









