Фуқаролардан мурожаатлар тингланди
2026-06-16 15:00:00 / Янгиликлар
Туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиевнинг бугун ўтказган шахсий қабулида даволаниш, ўқув курси очиш, уй-жойни таъмирлаш, янги мактаб қурилиши, ногиронлик гуруҳига ўтказиш каби масалалар келиб тушди.

Таъкидлаш жоиз, саломатлик билан боғлиқ мурожаатлар ўрнида ечим топади, чунки туман тиббиёт бирлашмасида тиббий муолажа олиш учун барча шароитлар яратилган. Вилоят ёки республика миқёсида ҳал этилса ҳам шу жойдан йўналтирилади.
Бошқа масалалар ҳам тегишлича масъулларга юборилди.




