Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходиллаевнинг шахсий қабули ўтказилди
2026-06-12 14:00:00 / Янгиликлар

“Халқ қабулхонаси” биносида фуқаролардан уй-жой таъмири, етиширилган пилла маҳсулоти учун ҳақини ундириб бериш, даволаниш учун моддий ёрдам, чоп этилган китоб учун маблағ ажратиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Уларнинг аксарияти масъулларга юклатилган ҳолда жойида ижобий ҳал этилди, зарур тартиб-қоида ва муддат талаб этадиганлари назоратга олинди.





