#агротехник_тадбирлар
2026-02-16 16:30:00 / Янгиликлар
Тўрақўрғон туманида жорий йилда 4526 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. Ҳозирги вақтда экинни озиқлантиришда бир қатор агротехник тадбирлар талаб этилади.

Бугун иккита ҳудуд - "Бахтиёр, Неъматжон, Шавкатжон" ва "Буюк орол" фермер хўжалигида ана шу долзарб масалалар юзасидан семинар ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Носиржон Умаров, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи Аҳмадхон Аъзамов томонидан ғаллани баргидан озиқлантириш, бегона ўтлар ва зараркунанда ҳашаротларга, занг касаллигига қарши курашиш бўйича илмий асосланган тадбирлар тушунтириб ўтилди.
Далаларда, шунингдек, чигит экишга ҳозирлик, маҳаллий ўғит жамғариш, сув йўлларини равонлаштириш, майдон четларига кўчатлар экиш, мавжудларига шакл бериш каби ишларни мунтазам давом эттириш фермерларга эслатилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




