Раҳбарлар қабули: ҳар бир мурожаат шаффоф, қонуний ва асосли ҳал этилади
2026-02-11 11:30:00 / Янгиликлар
Бугун “Халқ қабулхонаси” биносида Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатларини тингладилар.

Унда уй-жой қуриш, ҳаж сафарига навбат сўраб,тиббий ёрдам, боғ майдонини расмийлаштириш, фарзандининг ўқиши учун контракт маблағини тўлаб бериш, автомашина бошқаришдаги қоидабузарлик учун жаримани қайта кўриб чиқиш, кузатув камераси ўрнатиш, Миллий гвардияга ишга кириш, бировнинг номига олинган кредит муаммосини ҳал этиш, алимент тўлови, маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири белгиланган муддатда, шаффоф ва адолатли кўриб чиқилади ҳамда ҳал этиш чоралари кўрилади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








