Спорт йўналишида натижалар ва режалар
2026-02-06 16:30:00 / Янгиликлар
Ҳеч қайси соҳа мамлакатни спортчалик тез дунёга танита олмайди. Бу айни ҳақиқат туманимизда ҳам исботини топмоқда. Ўтган 2025 йил мобайнида Тўрақўрғон спорт мактаби тарбияланувчилари Жаҳон ва Осиё чемпионатлари кубокларида 6 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, Ўзбекистон миқёсидаги нуфузли беллашувларда 35 та олтин, 63 та кумуш, 89 та бронза, жами 206 та медалларни қўлга киритдилар.

Жорий йилда режалар янада кенг. Олимпиа спорт турларини ривожлантириш, ютуқларни кўпайтириш, аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш, мусобақаларни мунтазам ташкиллаш мақсад қилинган.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов мазкур спорт мактабида бўлиб, ана шу тақдимотлар билан танишди. Бу борадаги фаолиятни янада мустаҳкамлаш бўйича муносабатларини билдирди. Якунда кўплаб ютуқларга эришган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига Ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








