Бириктирилган маҳаллаларда ўрганиш ўтказилди
2026-02-06 11:10:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зуҳриддин Баҳриддинов Тўрақўрғон туманидаги ушбу тоифада турган “Исвахон” ва “Тошкент” маҳаллаларига бириктирилган. Бугун ана шу МФЙларда раҳбарият, “еттилик” ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бунда маҳаллани ижобий тоифаларга ўтказиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, шунингдек, аҳоли муаммолари ва уларни бартараф этиш чоралари хусусида гаплашиб олинди. Чунки юқоридаги қарорларда маҳаллалар ҳудудида аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал қилиш орқали олдини олиш мумкин бўлган ҳар бир жиноят бўйича масъулият талаб этиш алоҳида белгиланган.
Мулоқот давомида ишсизликни камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдамлашиш манбаларини аниқлаш, шунингдек, нотинч хонадонларни доимий назоратга олиш бўйича ҳам келишиб олинди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









