Кенг қамровли ижтимоий профилактик тадбирлар “Тошкент” маҳалласида давом этди
2026-01-31 11:00:00 / Янгиликлар

Тўрақўрғон туманида 3 та маҳалла “қизил” тоифага киритилган бўлиб, юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
“Тошкент” маҳалласидаги ана шундай тадбир дастлаб профилактика инспекторлари ва маҳалла масъуллари учун йўриқнома ташкилланди. Унда маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” асосида топшириқлар берилди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов, прокурор Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновларнинг сайёр қабулларида эса фуқароларнинг турмуш ўртоғини даволатиш, сой қирғоқларини асфальтлаштириш, 12-мактабда спорт зали қуриш, муддатли ҳарбий хизмат тўлови, ҳамшираликка ишга жойлашиш каби мазмундаги мурожаатлар билдирилиб, ҳар бирини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳаллада тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








