Юқори ҳосилдорлик меҳнат билан яратилади
2026-01-14 19:00:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимлигида ўтказилган амалий семинарда Президентимизнинг 2025 йил 9 декабрдаги “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориш тармоқларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш, ҳашорат ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида кимёвий воситалар заҳирасини яратиш, маҳаллий ўғит жамғаришнинг бориши, чигит экиш сеялка ва механизмлар тайёргарлиги каби масалалар хусусида сўз борди.
Семинарда туман ҳокими Ш. Қосимов, республика Фермерлар Кенгаши мутахассиси Б. Мирзамова, вилоят кенгаши раиси Н.Каимов, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А. Ғаппоров, “Агролизинг” вилоят филиали раҳбари Ш. Турғунбоевлар зарур тавсияларни беришди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам 2026 йилда туб бурилишлар кутилмоқда. Юқоридаги вазифалар ижроси бу борада етарли асос бўлади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





