Кўп йиллик фидокорона меҳнатнинг юксак эътирофи
2026-06-15 10:25:00 / Янгиликлар

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Атемовнинг давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари юксак эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ҳудудларни ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Шу муносабат билан бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида давлат мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, Юқори Чирчиқ тумани жамоатчилиги, депутатлар, юбилярнинг кўп йиллик сафдошлари, устозлари ҳамда шогирдлари иштирок этдилар.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғафуржон Мирзаев давлат раҳбарининг Ускенбой Атемовни ушбу юксак мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонини ўқиб эшиттирди.
Орденни давлат раҳбари номидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев топширди.
Сўз олганлар Ускенбой Атемовни давлат мукофоти ҳамда қутлуғ 70 ёши билан самимий табриклаб, унинг халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, раҳбарлик фаолиятидаги бой тажрибаси ва ҳудудлар тараққиётига қўшган салмоқли ҳиссаси юксак эътироф этилганини таъкидладилар.
Тадбирди Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — спичрайтер Хайриддин Султонов иштирок этди ва сўзга чиқди.




